22 Июн 2020 йил 344

Фарғона шаҳрида қаровсиз қолдирилган велосипед ўғирланди

Фарғона шаҳри. 13 июнь куни Тарона кўчасида яшовчи фуқаро Р.Д. ИИБга мурожаат қилиб, унда 12 июнь кунидан 13 июнь кунига ўтар кечаси, номаълум шахс яшаш хонадони кириш йўлагида қаровсиз қолдирган “Skott” номли нархи 1.000.000 сўмлик велосипедини ўғирлаб кетганини билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари давомида ушбу жиноятни А.Х. содир этганлиги аниқланиб, унга нисбатан суд томонидан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Фарғона вилоят Ички ишлар бошқармаси юқоридаги кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкинлиги ҳақида эслатиб ўтади.


Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech