Фарғона шаҳрида қаровсиз қолдирилган “Stels” номли велосипедни ўғирлаган шахс қамоққа олинди
Фарғона шаҳри. 29 июль куни фуқаро Ш.Ш. ИИБга мурожаат қилиб, унда 27 июль кунидан 28 июль кунига ўтар кечаси номаълум шахс Янги Аср кўчасида жойлашган кўп қаватли уйнинг кириш йўлагида қаровсиз қолдирилган нархи 1.200.000 сўмлик “Stels” номли велосипедини яширин равишда ўғирлаб кетганини маълум қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни П.А. содир этганлиги аниқланиб, унга нисбатан суд томонидан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати