24 Июн 2021 йил 359

Фарғона шаҳрида қандолат маҳсулотлари олиб келаман деб, ваъдасини бажармаган шахс жавобгарликка тортилди

Фарғона шаҳри. 07 июнь куни З.А. исмли аёл ИИБга мурожаат қилиб, унда 2020 йилнинг август ойида номаълум шахс ишончига кириб, арзон нарҳда қандолат маҳсулотларини олиб келиб беришни айтиб, жами 86.510.000 сўм миқдоридаги пулларини олиб, берган ваъдасини бажармасдан алдов йўли билан қўлга киритган пулларини ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “а” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни М.М. содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

 

 

Text to speech