18 Июл 2020 йил
366
Фарғона шаҳрида алдов йўли билан ҳисобига 1.200.000 сўм пулларни ўтказиб олган шахс жавобгарликка тортилди
Фарғона шаҳри. 15 июнь куни Х.Б Бозор йўли кўчасида жойлашган «PAYNET» шахобчасида Қ.Н.нинг ишончига кириб, CLICK тизими орқали пластик картаси ҳисобига 1.200.000 сўм пулларни ўтказиб беришини ва шу пулга тенг миқдорда нақд пул беришини айтиб, берган ваъдасини бажармасдан, алдов йўли билан қўлга киритган пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг. Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати