9 Январ 2021 йил 498

Фарғона шаҳрида ҳайдовчи уриб юборган пиёда шифохонада вафот этди

Фарғона шаҳри. 08 январь куни фуқаро С.Н. “Tico” русумли  автомашинасини И.Каримов кўчасида бошқариб кетаётиб, йўлни қатнов қисмини пиёда кесиб ўтаётган М.А. исмли аёлни уриб юбориши оқибатида, М.А. исмли аёл тан жароҳати олиб, шифохонада вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли ҳайдовчилар! Йўл ҳаракати қоидаларига амал қилинг. Йўл ҳаракати қоидаларига амал қилмаслик орқали ўзингиз ва бошқалар соғлиғига шикаст етказишингиз мумкинлигини эсдан чиқарманг. 


Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Text to speech