Фарғона шаҳрида аёлнинг пулларини банкка омонатга қўйиб бераман деб алдаган шахга жиноят иши қўзғатилди
Фарғона шаҳри. 21 июль куни Ф.Қ. ИИБга мурожаат қилиб, унда 2018 йилнинг февраль ойида номаълум шахс, унда ишончига кириб, тегишли банкка 4.000 АҚШ долларини омонатга қўйиб беришини айтиб, берган ваъдасини бажармасдан алдов йўли билан қўлга киритган пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни С.М. содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракацтлари олиб борилмоқда.
Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати