16 Апрел 2021 йил 336

Фарғона шаҳрида аёл киссавурликка қўл урди

Фарғона шаҳри. 12 апрель куни О.Д. исмли аёл ИИБга мурожаат қилиб, унда 11 апрель куни номаълум шахс Бозор йўли кўчасида жойлашган чевархонада аёллар сумкасидан 500.000 сўм пулларини киссавурлик йўли билан ўғирлаб кетганини билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “а” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида мазкур жиноятни фуқаро А.З. исмли аёл содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.

Қонунчиликка асосан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.


Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

Text to speech