24 Апрел 2021 йил 403

Фарғона шаҳрида аёл 237.000.000 сўмлик тилла-тақинчоқларини қўлдан бой берди

Фарғона шаҳри. 2021 йил январь ойида М.Н. исмли аёл Қ.Х. исмли аёлнинг ишончига кириб, сотмоқчи бўлган жами нархи 237.000.000 сўмлик тилла-тақинчоқларини сотиб беришини айтиб, берган ваъдасини бажармасдан алдов йўли билан қўлга киритган 237.000.000 сўмлик тилла-тақинчоқларини бошқа шахсга сотиб юбориб, пулларини ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.  


Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

 

 

 

 

Text to speech