12 Октябр 2020 йил
327
Фарғона шаҳрида адолатдан яширинган аёлни қўлга олишди
10 октябрь куни Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ходимлари Жиноят кодексининг 109-моддаси 2-қисмида (қасддан баданга енгил шикаст етказиш) кўрсатилган жиноятни содир этиб, қидирув эълон қилинган А.Ф. исмли аёлни Фарғона шаҳри ҳудудида қўлга олишди.
Ҳурматли фуқаролар!
Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг.Шахсингиз сир сақланиши таъминланади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати