28 Январ 2021 йил 505

Фарғона шаҳрида 60 тонна селитра минерал ўғитларини сотиб олиб, пулларини бермаган аёл жавобгарликка тортилди

Фарғона шаҳри. 2021 йилнинг 09  январь куни С.Р. исмли аёл фуқаро М.В.нинг ишончига кириб, сотмоқчи бўлган жами нархи 132.000.000 сўмлик 60 тонна селитра минерал ўғитларини сотиб олишга келишиб, пулларини бир неча кун ичида беришни айтишиб, берган ваъдасини бажармасдан алдов йўли билан қўлга киритган минерал ўғитларини бошқа шахсга сотиб юбориб, пулларини ўз эҳтиёжига сарфлаб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.  

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Text to speech