7 Апрел 2021 йил 315

Фарғона шаҳрида помидор олиб келаман деб 45.000.000 сўмни алдов йўли билан қўлга киритган аёл жавобгарликка тортилди

Фарғона шаҳри. 31 март куни С.К. ИИБга мурожаат қилиб, унда 2020 йилнинг 30 июнь куни номаълум шахс ишончига кириб, 45.000.000 сўм эвазига помидор маҳсулотлари олиб келиб беришини айтиб, пулларни олиб берган ваъдасини бажармасдан алдов йўли билан пулларни қўлга киритган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Х.Н. исмли аёл  содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.

Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.  


Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

 

Text to speech