1 Апрел 2021 йил
369
Фарғона шаҳрида 3 нафар талончи қўлга олинди
Фарғона шаҳри. 29 март куни вояга етмаганлар Т.М., Д.Т. ва 20 ёшли Қ.М.лар бир гуруҳ бўлиб, Янги Аср кўчасида “Damas” русумли автомашинада А.С.ни Тошлоқ тумани, Ахшак МФЙ, Бешбола дахасига олиб боришиб, ёнида бўлган “Red Мi Nот 8” русумли уяли телефон аппаратини очиқдан-очиқ тортиб олиб, ҳодиса жойидан яширинишган.
Мазкур ҳолат юзасидан уларга нисбатан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 166-моддаси 2-қисми “а,в” бандлари (талончилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда ушланган.
Фарғона вилоят Ички ишлар бошқармаси юқоридаги кўрсатилган жиноятни содир этган шахс ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкинлиги ҳақида эслатиб ўтади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати