Фарғона шаҳрида 3 нафар фуқарони 112.800 АҚШ доллари ва 84.627.000 сўм пулларини қайтариб бериш шарти билан олиб алдаган шахс жавобгарликка тортилди.
Фарғона шаҳри. 02 декабрь куни фуқаро М.Ш., Т.С. ва Д.Ш.лар ИИБга мурожаат қилиб, унда
20 ноябрь куни номаълум шахс ишончига кириб, қайтариб бериш шарти билан 112.800 АҚШ доллар ва 84.627.000 сўм пулларини олиб, берган ваъдасини бажармасдан алдов йўли билан қўлга киритган пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни М.А. содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати