Фарғона шаҳрида 3 дона “Artel” телевизорини сотиб олиб пулларини бермаган шахсга жиноят иши қўзғатилди
Фарғона шаҳри. 2020 йилнинг 23 февраль куни А.Д. таниши К.У.нинг ишончига кириб, сотмоқчи бўлган жами нархи 12.000.000 сўмлик 3 дона “Artel” русумли телевизорларини сотиб олишга келишиб, пулларни сотиб беришини айтиб, берган ваъдасини бажармасдан алдов йўли билан қўлга киритган телевизорларни бошқа шахсга сотиб юбориб, пулини ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми банди билан жиноят иши қўзғатилиб,тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати