Фарғона шаҳрида 21.500.000 сўмлик кийим-кечакларни сотиб олиб, пулини бермаган аёлларга жиноят иши қўзғатилди
Фарғона шаҳри. 21 декабрь куни С.Л. исмли аёл ИИБга мурожаат қилиб, унда 2020 йилнинг сентябрь ойида номаълум аёллар сотмоқчи бўлган нархи 21.500.000 сўмлик кийим-кечакларини сотиб олишига келишиб, пулларини бир ҳафта муддат ичида беришни айтиб, кийимларни олиб кетиб, берган ваъдасини бажармасдан кийим-кечакларини алдов йўли билан қўлга киритганлигини билдирган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми “б” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор тадбирлар давомида ушбу жиноятни Д.С. ва Б.М. исмли аёллар содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати