3 Июл 2020 йил 1632

Фарғона шаҳрида 2 нафар аёл хонадонга ўғирликка тушди

Фарғона шаҳри. 28 июнь куни А.Яссавий кўчасида яшовчи М.Х. ИИБга мурожаат қилиб, унда 27 июнь кунидан 28 июнь кунига ўтар кечаси номаълум шахс яшаш хонадонига ғайриқонуний равишда кириб, хонадон меҳмонхонасида бўлган 29.000.000 сўм пулларини яширин равишда ўғирлаб кетганини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “б,г” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари давомида ушбу жиноятни Ғ.Ф. ва Х.У. содир этганлиги аниқланиб, Х.У.га нисбатан суд томонидан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Фарғона вилоят Ички ишлар бошқармаси юқоридаги кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкинлиги ҳақида эслатиб ўтади.


Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech