Фарғона шаҳрида 16.000 АҚШ доллари эвазига савдо расталари сотиб олиб беришини айтиб ваъдасини бажармаган шахсга жиноят иши қўзғатилди
Фарғона шаҳри. 2017 йилнинг май ойида Ю.Х. таниши Н.Л.ни ишончига кириб, 16.000 АҚШ доллари миқдоридаги пуллар эвазига Андижон шаҳри ва Қўқон шаҳрида жойлашган савдо дўконларидан савдо растаси олиб беришини айтиб, 16.000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни олиб, берган ваъдасини бажармасдан алдов йўли билан қўлга киритган пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми банди билан жиноят иши қўзғатилиб,тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати