4 Январ 2021 йил 379

Фарғона шаҳрида 10.000.000 сўмлик бетон плиталарни ўғирлаган шахс фош бўлди

Фарғона шаҳри. 30 декабрь куни Ш.О. ИИБга  мурожаат қилиб, унда шу куни номаълум шахс Мустақиллик кўчасида жойлашган атрофи девор билан ўралмаган қурилиши битмаган биносидан нархи 10.000.000 сўмлик бетон плиталарини яширин равишда ўғирлаб кетганини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида мазкур жиноятни фуқаро Я.Т. содир этганлиги аниқланиб, унга нисбатан суд томонидан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Қонунчиликка асосан Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech