19 Декабр 2020 йил 402

Фарғона шаҳрида талончилар қамоққа олинди

Фарғона шаҳри. 16 декабрь куни куни фуқаро М.Б. ва Т.Ш.лар бир гуруҳ  бўлиб, Додхоҳ кўчасида фуқаро Ғ.Б. ва Г.У. исмли аёлни ҳаёти ёки соғлиғи учун хавфли бўлмаган зўрлик ишлатиш билан қўрқитиб, Ғ.Б.ни қўлида бўлган нарҳи 3.000.000 сўмлик “Rеd Мi Not 8” русумли уяли телефон аппаратини очиқдан-очиқ тортиб олиб, ҳодиса жойидан яширинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 166-моддаси 1-қисми (талончилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, уларга нисбатан суд томонидан «қамоққа олиш» тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Фарғона вилоят Ички ишлар бошқармаси юқоридаги кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкинлиги ҳақида эслатиб ўтади.


Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Text to speech