29 Июн 2020 йил 520

Фарғона шаҳри марказидаги савдо мажмуасида ишловчи қизни телефон аппаратини ўғирлаган шахс қўлга тушди

Фарғона шаҳри.  10 июнь куни фуқаро В.М. ИИБга мурожаат қилиб, унда 02 июнь куни номаълум шахс П.Махмуд кўчасида жойлашган савдо мажмуасида қизини  ёнида  бўлган  нархи 3 600 000 сўмлик “SAMSUNG А 30” русумли уяли телефонини яширин равишда ўғирлаб кетганини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “а” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари давомида ушбу жиноятни А.С. содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Фарғона вилоят Ички ишлар бошқармаси юқоридаги кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкинлиги ҳақида эслатиб ўтади.

 
                             Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

 

Text to speech