12 Январ 2021 йил
381
Фарғона шаҳрида қидирувдаги шахс қўлга тушди
11 январь куни вилоят ИИБ ППХваЖТСБ ППХ 1-батальон ходимлари Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисмида (фирибгарлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, қидирувда бўлган А.Ш.ни Фарғона шаҳри ҳудудида қўлга олишди.
Ҳурматли фуқаролар!
Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг. Шахсингиз сир сақланиши таъминланади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати