Фарғона шаҳар марказидаги Сайлгоҳ кўчасида янги наъмунадаги пиёдалар ўтиш жойи қурилиб фойдаланишга топширилди
Фарғона шаҳар Сайлгоҳ кўчасидаги ушбу пиёдалар ўтиш жойидан бир кунда минглаб фуқаролар йўлни кесиб ўтади. Кўчада эса автомобиллар ҳаракати серқатнов. Ўтиш йўлаги автомобиллар ва пиёдалар ҳаракатини замонавий қурилмалар, белгилар ва йўл чизиқлари билан тартибга солади. Электрон таблолар ҳайдовчиларни ҳушёрлигини оширади. Тунда ҳам кундузгидай ёруғ ушбу йўлдан пиёдалар хавфсиз кесиб ўтишлари мумкин.
Мажмуага ўрнатилган фотовидеофиксация қурилмаси эса, хафсизлик камари тақмаган, ҳаракат пайтида алоқа воситаларидан фойдаланган, 1.1 сидирға чизиғини босган ҳамда пиёдага йўл бермаган ҳайдовчиларнинг қоидабузарликларни аниқлайди.
Бу каби янгиликларнинг барчаси фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш қаратилган бўлиб, келажакда бу каби лойиҳалардан тартибга солинмаган серқатнов йўлларга кенг фойдаланиш назарда тутилган.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати