10 Апрел 2021 йил 353

Фарғона шаҳар марказида жойлашган масжидда уяли телефон аппарати ўғирланди

Фарғона шаҳри. 26 март куни Т.Ж. ИИБга мурожаат қилиб, номаълум шахс, шаҳар марказида жойлашган масжидда қаровсиз қолдирилган вояга етмаган ўғли Т.Ш.га тегишли бўлган кийими чўнтагидан нархи 230 АҚШ долларилик “Note-9S” русумли уяли телефон аппаратини яширин равишда ўғирлаб кетганлиги ҳақида маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида мазкур жиноятни М.А содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.

Мол-мулкингизни ўғирлатгандан кейин аттанг қилмаслик учун уни эҳтиёт қилинг! Бепарволик шу каби жиноятларнинг содир бўлишигага замин яратиши мумкин. Ҳушёр бўлинг ва хотиржам яшанг!
Қонунчиликка асосан Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.


Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

Text to speech