25 Ноябр 2020 йил 333

Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ва вилоят Миллий гвардия ходимлари ҳамкорликда қидирувдаги шахсни қўлга олишди

24 ноябрь куни Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ва вилоят Миллий гвардия ходимлари ҳамкорликда Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисмида (фирибгарлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, терговдан яширинганлиги сабабли Фарғона шаҳар ИИО ФMБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан қидирувда бўлган М.О.ни Фарғона шаҳри ҳудудида қўлга олишди.

Ҳурматли фуқаролар!

Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг.Шахсингиз сир сақланиши таъминланади.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech