27 Июн 2020 йил 392

Фарғона шаҳар ИИО ФМБ томонидан қидирувда бўлган шахс қўлга олинди

24 июнь куни Фарғона шаҳар ИИО ФМБ жиноят қидирув бўлими ходимлари ҳамкасблари билан Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми “д” бандида  кўрсатилган жиноятни содир этиб, терговдан яширинганлиги сабабли Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан қидирувда бўлган У.З.ни қўлга олишди.

Ҳурматли фуқаролар!

Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг.Шахсингиз сир сақланиши таъминланади.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Text to speech