15 Феврал 2021 йил 344

Фарғона шаҳрида “киссавур” қамоққа олинди

Фарғона шаҳри.29 январь куни М.А. исмли аёл ИИБга мурожаат қилиб, унда 27 январь куни номаълум шахс шаҳардаги ошхона олдидан йўловчи ташувчи автобусга чиқиб, қўлидаги сумкасидан нархи 2.340.000 сўмлик “Red Mi 5+” русумли уяли телефон аппаратини киссавурлик йўли билан ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинганлигини билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИO ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “а” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида мазкур жиноятни Х.Н. содир этганлиги аниқланиб, суд томонидан «қамоққа олиш» тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Қонунчиликка асосан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

 

 

 

 

 

 

Text to speech