26 Ноябр 2021 йил
438
Фарғона вилоятида қидирувдаги шахслар қўлга тушди
25 ноябрь куни Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ходимлари Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисмида (фирибгарлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан қидирув эълон қилинган Ҳ.Ж.ни қўлга олишди.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ИИВ ШХББ ходимлар Фарғона вилояти бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисмида (фирибгарлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан қидирув эълон қилинган Д.Ж.ни қўлга олишди.
Ҳурматли фуқаролар!
Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг. Шахсингиз сир сақланиши таъминланади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати