9 Декабр 2021 йил
397
Фарғона вилоятида терговдан яширинган 2 нафар шахслар қўлга олинди
08.12.2021 йил куни Фарғона вилояти ЖҚБ ходимлари Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисмида (фирибгарлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан қидирув эълон қилинган М.Қ.ни қўлга олишди.
Шунингдек, Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ходимлари Жиноят кодексининг 169-моддаси 4-қисмида (фирибгарлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан қидирув эълон қилинган Р.Ю.ни қўлга олишди.
Ҳурматли фуқаролар!
Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг. Шахсингиз сир сақланиши таъминланади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати