14 Август 2021 йил 466

Фарғона вилоятида қидирувдаги шахслар қўлга олинди

13 август куни Қўштепа тумани ИИБ ходимлари Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисмида (ўғирлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, қидирув эълон қилинган Н.Х.ни қўлга олишди.

Шунингдек, Учкўприк тумани ИИБ ходимлари Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисмида (фирибгарлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, Учкўприк тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан қидирув эълон қилинган Х.Х.ни қўлга олишди.

Ҳурматли фуқаролар!

Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг. Шахсингиз сир сақланиши таъминланади.

 

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Text to speech