9 Апрел 2022 йил 470

Фарғона вилоятида қидирувдаги эркак ва аёл қўлга олинди

08 апрель куни Фарғона вилояти ИИБ 1-Минтақавий ҳудуд ППХ 1-отряд ходимлари Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисмида (фирибгарлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан қидирув эълон қилинган М.А.ни қўлга олишди.

Шунингдек, Фарғона вилояти ИИБ ТваЭҚКБ ходимлари Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисмида (ўғирлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, Қўқон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан қидирув эълон қилинган М.Д исмли аёлни қўлга олишди.

Ҳурматли фуқаролар!

Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг. Шахсингиз сир сақланиши таъминланади.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech