28 Июн 2023 йил 429

Фарғона вилоятида қидирувдаги шахслар ушланди

Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ТҚКБ ходимлари Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисмида (Ўғирлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан қидирув эълон қилинган Д.Д исмли аёлни қўлга олишди.

Шунингдек, Марғилон шаҳар ИИБ Пробация бўлими ходимлари Жиноят кодексининг 223-моддаси 2-қисмида (Қонунга хилоф равишда чет элга чиқиш ёки Ўзбекистон Республикасига кириш) кўрсатилган жиноятни содир этиб, Марғилон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан қидирув эълон қилинган Х.Ш.ни қўлга олишди.

Ҳурматли фуқаролар!

Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг. Шахсингиз сир сақланиши таъминланади.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech