21 Май 2022 йил
2022
Фарғона вилоятида ўрганиш ишлари давом этмоқда
ИИВ Миграция ва фуқарликни расмийлаштириш бошқармаси маъсул ходимлари томонидан вилоят ИИБ М ва ФРБ ва унинг қуйи тизимларида амалга оширилган ишлар ўрганилиб, амалий ёрдам кўрсатилди.
Шунингдек, ишчи гуруҳ аъзолари томонидан ходимлар юритувидаги ҳужжатлар кўздан кечирилиб, аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича йўриқнома берилди.
Соҳа ходимлари ўртасида фуқаролар билан ноқонуний мулоқотга киришмаслик, муомала маданиятини янада яхшилаш, хизмат интизоми ва қонунчиликка амал қилиш юзасидан профилактик суҳбатлар ўтказилди.
Ишчи гуруҳнинг ўрганишлари жойларда давом этмоқда.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати