Фарғона вилоятида 3 нафар қидирувда бўлган шахслар қўлга олинди
21.01.2022 йил куни Марғилон шаҳар ИИБ ЖҚБ ва МваФРБ ходимлари Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисмида (фирибгарлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, қидирув эълон қилинган К.Х.ни қўлга олишди.
Шунингдек Ёзёвон тумани ИИБ ЖҚБ ходимлари Жиноят кодексининг
168-моддаси 2-қисмида (фирибгарлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, қидирув эълон қилинган Р.Х.ни қўлга олишди.
Бундан ташқари, Фарғона вилояти ИИБ ППХ ва ЖТСБ 2-батальон ходимлари Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисмида (ўғирлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, қидирув эълон қилинган Б.Н.ни қўлга олишди.
Ҳурматли фуқаролар!
Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг. Шахсингиз сир сақланиши таъминланади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати