23 Феврал 2022 йил 397

Фарғона вилоятида 2 нафар қидирувда бўлган шахслар қўлга олинди

22.01.2022 йил куни Фарғона шаҳар ИИБ ЖҚБ ходимлари Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисмида (фирибгарлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, Фарғона шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан қидирув эълон қилинган П.Н.ни қўлга олишди.

Шунингдек Бағдод тумани ИИБ ЖҚБ ходимлари Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисмида (фирибгарлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, Бағдод тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан қидирув эълон қилинган Х.Г исмли аёлни қўлга олишди.

Ҳурматли фуқаролар!

Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг. Шахсингиз сир сақланиши таъминланади.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech