Фарғона вилояти ИИБ ТҚХ Қидирув бўлими ходимлари Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисмида (Фирибгарлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, Қўқон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан қидирув эълон қилинган М.С исмли аёлни қўлга олишди.
Шунингдек, Фарғона вилояти ИИБ ЙҲХБ 1-Минтақавий ҳудуд 1-отряд ходимлари Жиноят кодексининг 278-моддаси 1-қисмида (Қиморхоналар ташкил этиш ёки уларни сақлаш) кўрсатилган жиноятни содир этиб, Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан қидирув эълон қилинган М.Ш.ни қўлга олишди.
Ҳурматли фуқаролар!
Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг. Шахсингиз сир сақланиши таъминланади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати
Саҳифадаги хатолар бўйича манзил:
Матн хато билан:
Сизнинг изохингиз ёки тўғри версия: