21 Декабр 2022 йил 372

Фарғона вилояти ИИБ ходимлари қидирувдаги шахсни қўлга олишди

Фарғона вилояти ИИБ ЖҚБ ходимлари Жиноят кодексининг 105-моддаси 2-қисмида (қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказиш) кўрсатилган жиноятни содир этиб, Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан қидирув эълон қилинган Х.И.ни қўлга олишди.

Ҳурматли фуқаролар!

Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг. Шахсингиз сир сақланиши таъминланади.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech