26 Апрел 2023 йил
321
Фарғона вилояти ИИБ ходимлари қидирувдаги шахсларни қўлга олишди
Фарғона вилояти ИИБ ТҚХ ЖҚБ ходимлари Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисмида (Ўғирлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, қидирув эълон қилинган Т.З.ни қўлга олишди.
Шунингдек, Фарғона вилояти ИИБ ТҚХ ЖҚБ ходимлари Жиноят кодексининг 167-моддаси 1-қисмида (Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-тарож қилиш) кўрсатилган жиноятни содир этиб, қидирув эълон қилинган Н.Н.ни қўлга олишди.
Ҳурматли фуқаролар!
Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг. Шахсингиз сир сақланиши таъминланади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати