30 Июн 2022 йил
511
Фарғона вилояти ИИБ ЖҚБ Қидирув бўлими ходимлари қидирувдаги шахсларни қўлга олди
30 июнь куни Фарғона вилояти ИИБ ЖҚБ Қидирув бўлими ходимлари томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисмида (фирибгарлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан қидирув эълон қилинган М.З.ни қўлга олишди.
Шунингдек, Фарғона вилояти ИИБ ЖҚБ Қидирув бўлими ходимлари томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисмида (фирибгарлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан қидирув эълон қилинган А.Ж.ни қўлга олишди.
Ҳурматли фуқаролар!
Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг. Шахсингиз сир сақланиши таъминланади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати