29 Январ 2022 йил
393
Фарғона вилоятида қидирувдаги шахсни қўлга олишди
29.01.2022 йил куни Фарғона вилояти ИИБ ЙҲХБ ва Олтиариқ тумани ИИБ ҲПБ ходимлари ҳамкорликда Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисмида (фирибгарлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, қидирув эълон қилинган Т.Ш.ни қўлга олишди.
Ҳурматли фуқаролар!
Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг. Шахсингиз сир сақланиши таъминланади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати