1 Июн 2023 йил
376
Фарғона вилоятида қидирувдаги шахс қўлга олинди
Фарғона вилояти ИИБ ППХваЖТСБ 1-Минтақавий ҳудуд ходимлари Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисмида (Ўғирлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, Марғилон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан қидирув эълон қилинган М.Ш.ни қўлга олишди.
Ҳурматли фуқаролар!
Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг. Шахсингиз сир сақланиши таъминланади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати