1 Феврал 2022 йил 475

Фарғона туманида яшаш хонадонида “марихуана” сақлаган шахс аниқланди

Фарғона тумани. 25 январь куни туман ИИБ ЖҚБ ва ҲПБ ходимлари ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида, Чимён МФЙ ҳудудида яшовчи Ғ.А.ни яшаш хонадони кўздан кечирилганда омборхонасида “марихуана” моддасини сақлаб келаётганлиги аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар! Гиёҳвандлик моддаларни истеъмол қилиш соғлиғингиз учун хавфли эканлигини, уни сақлаш қонунга хилофлиги ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech