20 Январ 2022 йил 488

Фарғона туманида хонадонга ўғирликка тушган шахс уяли телефон аппаратини ўғирлади

Фарғона тумани. 2022 йил 16 январь куни Вазиё МФЙ ҳудудида яшовчи фуқаро К.Ж ИИБга мурожаат қилиб, унда 10 январь кунидан 11 январь кунига ўтар кечаси номаълум шахс яшаш хонадонига ғайриқонуний равишда кириб, ётоқхонасида бўлган “Honor” русумли уяли телефон аппаратини яширин равишда ўғилаб кетганини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни М.С содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech