22 Октябр 2022 йил 1357

Фарғона туманида қиморхона ташкил этган шахс қўлга олинди

Фарғона тумани.15 октябрь куни туман ИИБ ЖҚБ ва ДХХ ходимлари ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида, Кончилар маҳалла ҳудудида яшовчи М.Р яшаш хонадонида қонунга хилоф равишда қиморхона ташкил этиб, фуқаролар У.Н, Т.С ва С.М.ларга таваккалчилика асосланган қимор ўйини ўйнашлари учун шарт-шароит яратиб берганлиги аниқланиб, жами 28.238.000 сўм ва 800 АҚШ доллари ва 148 дона ўйин карталари далилий ашё тариқасида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан М.Р.га нисбатан Жиноят кодексининг 278-моддаси 1-қисми (қиморхона ташкил этиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 278-моддаси (қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш)да кўрсатилган жиноятни содир этган шахс етти йилгача озодликдан махрум қилиш билан жазоланади.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech