23 Феврал 2022 йил
410
Фарғона туманида “Lasetti”автомашина ҳайдовчиси уриб юборган пиёда шифохонада вафот этди
Фарғона тумани.21 февраль куни ҳайдовчи Ҳ.А Саткак МФЙ ҳудудидан ўтган 4Р112 Фарғона-Ҳамзабод йўлининг 228 кмда “Lasetti” русумли автомашинасини бошқариб кетаётиб, йўлнинг белгиланмаган жойидан чиқиб юборган пиёдачи Қ.М.ни уриб юбориши оқибатида, пиёдачи Қ.М шифохонада вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Фарғона вилоят Ички ишлар бошқармаси ҳайдовчиларни ҳушёрликка чақириб, йўлларда ҳаракатланганда йўл ҳаракати қоидаларига амал қилинмаса, кўнгилсиз ҳолатлар содир бўлиши мумкинлигини унутманг!
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати