Фарғона туманида 60 туп кўкнори ўсимликларини парваришлаётган шахс аниқланди
Фарғона тумани.5 май куни туман ИИБ ЖҚБ ва ҲПБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тадбир давомида Вазиё маҳалла ҳудудида яшовчи М.у.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда, томорқасида 60 туп кўкнори ўсимликларини парваришлаб келаётганлиги аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.
Ҳолат юзасидан Фарғона тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳурматли фуқаролар! Тақиқланган экинларни экманг ва етиштирманг. Уларни экиш ва етиштириш қонунга хилоф ҳамда жиноий жавобгарликка сабаб бўлади.
Мазкур жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкинлигини эсдан чиқарманг.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати