Фарғона туманида 314 туп гиёҳвандлик ўсимликларини парваришлаган шахс фош бўлди
Фарғона тумани. 2023 йилнинг 02 июнь куни туман ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган “Қорадори-2023” тадбири давомида, Гулшан маҳалла ҳудудида яшовчи Х.С.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда томорқасида 314 туп кўкнори гиёҳвандлик ўсимликларни парваришлаб келаётганлиги аниқланиб, ашёвий далил тариқасида олинган.
Ҳолат юзасидан Фарғона тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳурматли фуқаролар! Тақиқланган экинларни экманг ва етиштирманг. Уларни экиш ва етиштириш қонунга хилоф ҳамда жиноий жавобгарликка сабаб бўлади.
Мазкур жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкинлигини эсдан чиқарманг.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати