Фарғона шаҳрида “Jentra” русумли автомашинасини сотиб олиб, пулларини бермаган шахсга жиноят иши қўзғатилди
Фарғона шаҳри. 11 октябрь куни фуқаро А.И ИИБга мурожаат қилиб, унда 24 июнь куни номаълум шахс ишончига кириб, сотмоқчи бўлган “Jentra” русумли автомашинасини 16.200 АҚШ долларига сотиб олишга келишиб, пулларини бир ой муддатда беришни айтиб, берган ваъдасини бажармасдан алдов йўли билан қўлга киритган автомашинани бошқа шахсга сотиб юбориб, пулларини ўз эҳтиёжларига учун сарфлаб юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни А.Б содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.
Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати