5 Январ 2023 йил
400
Қўқон шаҳар ИИБ ҲПБ ходимлари қидирувдаги шахсни қўлга олишди
Қўқон шаҳар ИИБ ҲПБ ходимлари Жиноят кодексининг 166-моддаси 2-қисмида (талончилик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, Қўқон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан қидирув эълон қилинган А.У.ни қўлга олишди.
Ҳурматли фуқаролар!
Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг. Шахсингиз сир сақланиши таъминланади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати