Фарғона шаҳрида ижтимоий тармоқ орқали аёлни алдаб пулларини қўлга киритган шахсга жиноят иши қўзғатилди
Фарғона шаҳри. 05 август куни Т.Г. исмли аёл ИИБга мурожаат қилиб, унда 2021 йилнинг апрель ойи бошларида, телеграм ижтимоий тармоқдаги тегишли канал аъзоси бўлган номаълум шахс пулларини кўпайтириб беришни айтиб уни ишончига кириб, 600 АҚШ долларини ижтимоий тармоқ орқали алдаб қўлга киритганлигини маълум қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлмии томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Х.М содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати