Фарғона шаҳрида гашиш гиёҳвандлик моддасини сотган шахс қўлга тушди
Фарғона шаҳри.28 апрель куни шаҳар ИИО ФМБ ЖҚБ ходимлари томонидан ўтказилган тадбир давомида, А.Р Сайилгоҳ кўчасида “гашиш” гиёҳвандлик моддасига ўхшаш моддасини 450.000 сўм эвазига сотган вақтида далилий ашё тариқасида олинган.
Ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши кўзғатилиб, процессуал тартибда ушланган.
Ҳурматли фуқаролар! Гиёҳвандлик моддаларни истеъмол қилиш соғлиғингиз учун хавфли эканлигини, уни сақлаш қонунга хилофлиги ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс йигирма йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати